Нодирбеклар келди… Венгрияда бутун жаҳон шахмат Олимпиадаси бошланди

Бугундан Венгрия пойтахти Будапеш шаҳрида бутун жаҳон шахмат Олимпиадаси бошланади. Амалдаги чампион, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда қатнашмоқда. Қайд этиш керакки, ушбу турнир жаҳон шахматидаги энг нуфузли турнирлардан ҳисобланади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, ушбу мусобақа 22 центабргача давом этади. Вақт назорати классик форматда бўлади. Ҳар бир ўйин бошида ўйинчиларга 40 та юриш учун 90 дақиқа, 41-юришдан ўйин охиригача эса қўшимча 30 дақиқа берилади. Шунингдек, ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади. Турнир шветсарча форматда 11 тур давом этади.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси:
1. Нодирбек Абдусатторов
2. Жавоҳир Синдаров
3. Нодирбек Якуббоев
4. Шамсиддин Воҳидов
5. Жаҳонгир Воҳидов
Ўзбекистон қизлар терма жамоаси:
1. Афруза Ҳамдамова
2. Нилуфар Якуббаева
3. Умида Омонова
4. Маржона Маликова
5. Нодира Нодиржонова
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси турнирда тўртинчи рақамда сараланган. 2022 йилнинг 28 июлидан 10 августигача Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатининг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-шахмат Олимпиадасида чампион бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг