Нодирбек Яқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов “Uzchess Cup” супер-турнирининг ғолиби бўлди — Фоторепортаж
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Шу йилнинг 5-14 июнь кунлари пойтахтимизда мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи “Uzchess Cup” супер-турнири ўтказилди.
Унда Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Яқуббоев, Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон), Парҳам Мақсудлу (Эрон) Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон), Александр Грищук (ФИДE), Юй Яньи (Хитой), Ричард Раппорт (Руминия) ва Алексей Сарана (Сербия) каби кучли гроссмейстерлар совринли ўринлар учун беллашди.

“Masters”, “Challengers” ва “Futures” гуруҳларида ўтказилган баҳслар якунида ўзбекистонлик шахматчилар ҳам юксак иқтидор соҳиблари эканликларини намоён этишди.
Жумладан, энг кучли шахматчилар жамланган “Masters” гуруҳида ҳамюртимиз Нодирбек Яқуббоев чемпионликни қўлга киритди. Очколар тенг бўлишига қарамай, қўшимча натижаларга кўра у Абдусатторов Нодирбекни ортда қолдирди. Учинчи ўрин эса хитойлик Ю Яньига насиб этди.

Шу тариқа, Нодирбек Ёқуббоев 25 минг АҚШ доллари, Нодирбек Абдусатторов 20 минг, Ю Яньи эса 15 минг ишлаб олди.
“Challengers” гуруҳида ҳам чемпионлик Ўзбекистон вакилига насиб этди. Ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов барча рақибларидан кўп очко тўплашга муваффақ бўлди.

“Futures” гуруҳида Саидакбар Сайдалиев ва Муҳаммадзоҳид Суяров 5.5 очко билан 3-4-ўринларни қўлга киритишди.
Ушбу шуруҳда Сивук Виталий биринчи, Данешвар Бардия иккинчи ўриндан жой олди.
Ёшлар ишлари агентлигида «Uzchess Cup» турнирининг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.










Фазлиддин АБИЛОВ, (“Халқ сўзи”)
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг