Нижневартовскдан ноёб автомобиллар Самарқандга қараб йўл олди

Бугун “Нижневартовск — Самарқанд” йўналишида “Победа – одна на всех” номли ноёб-антиквар автомобиллар пойгаси бошланади.
Рамблер хабарига кўра, унда 18 нафар россиялик автоҳаваскор 1930-1940 йилларда ишлаб чиқарилган еттита “ГАЗ М-20 “Победа” автомобили билан йўлга чиқишади.
Пойга иштирокчилари асосан ташкилотчилар, журналистлар, видеооператорлар ва блогерлардан иборат. Авторалли йўналиши Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон бўйлаб ўтади. Жумладан, юртимизнинг Тошкент, Самарқанд шаҳарларини ўз ичига олади.
Улар 28 апрель куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри орқали юртимизга кириб келиши режалаштирилаяпти. Пойга иштирокчилари 1 май куни Самарқанд шаҳридан ортга қайтишади.
Иштирокчилар автопойга давомида видео ва фотосуратлар олишади, кейинчалик мазкур тадбир ҳақида видеоролик тайёрлашади. Ўз навбатида, ўзбекистонлик уруш ва меҳнат фахрийлари, ёшлар билан учрашувлар ташкил этилади. Иккинчи жаҳон уруши жангчиларига ўрнатилган ёдгорликларга гул қўйишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг