Нидерландиялик «Жеймс Бонд» мамлакат бош вазири бўлди
Нидерландия собиқ разведка бошлиғи Дик Схоф 2 июль куни қасамёд қилди ва бош вазир кабинетини қабул қилиб олди. Нидерландиянинг «Жеймс Бонд»и коалицион ҳукуматни бошқаради ва мамлакатнинг иммиграция бўйича энг қатъий сиёсатини амалга оширади. Бу ҳақда «Deutsche Welle» нашри хабар берди.
У 14 йиллик бош вазирликдан сўнг НАТОнинг навбатдаги бош котиби бўладиган Марк Рютте ўрнини эгаллади. Схофнинг тайинланиши етти ой олдин ўтказилган умумий сайловлар натижаларига таянади.
Ўта ўнг партия раҳбари Герт Ви́лдерснинг PVV энг йирик партия бўлиб, анъанага кўра, энг йирик партиянинг раҳбари бош вазир бўлиши керак эди. Шунга қарамай, Вилдерс коалицияси разведкачи Дик Схоф фойдасига коалицион ҳукумат тузилишини қўллаб қувватлашга келишилди.
Ушбу тайинловга чап қанот мухолифати етакчиси Франс Тиммермансгина норозилик билдириб чиққан. Бунинг асосий сабаби эса разведкасининг собиқ раҳбари сифатида Схоф 2014 йилда «Malaysia Airlines» авиакомпаниясининг MH17 рейси уриб туширилиши бўйича терговга раҳбарлик қилгани кўрсатилган.
Аввалроқ АҚШнинг «Wall Street Journal» газетаси журналисти Эван Герцҳкович Россияда жосусликда айбланиб судга тортилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг