Нетаньяху Ғазо можаросини тугатишнинг беш тамойилини эълон қилди
Фото: AP
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакатнинг ягона йўли — “ишни охирига етказиш ва ҲАМАСни мағлуб этиш” эканини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Исроил Ғазо сектори ҳудудининг 75 фоизга яқинини назорат қилмоқда. Аммо ҲАМАСнинг бир қатор таянч нуқталари, жумладан, Ғазо шаҳри ҳали ҳам улар қўлида.
— ҲАМАСни йўқ қилиш — урушни тугатишнинг энг самарали йўли. Биз Ғазони босиб олишни эмас, балки озод қилишни мақсад қилганмиз, — деди Нетаньяху.
У можарони тугатиш учун беш асосий тамойилни санаб ўтди:
- ҲАМАСни қуролсизлантириш;
- Гаровдаги шахсларни озод қилиш;
- Ғазони демилитаризация қилиш;
- Хавфсизлик назоратини Исроилга топшириш;
- ҲАМАС ёки Фаластин автономиясига боғлиқ бўлмаган “альтернатив фуқаролик маъмурияти”ни шакллантириш.
Бош вазирнинг айтишича, янги маъмурият болаларни террорчиликка жалб қилишни, террорни молиялаштириш ёки қўллаб-қувватлашни ҳамда унга даъват қилишни мутлақо рад этиши керак.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Исроилнинг ҳарбий-сиёсий кабинети Ғазо устидан назорат ўрнатиш режасини маъқуллаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг