Нетаньяҳунинг урушни давом эттиришдан асосий мақсади нима?
Фото: Reuters
Исроил қўшинлари ўтган ҳафта Рафаҳда кутилмаган отишмада ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварни ўлдирди. Бу хабар Ғарб шарҳловчиларида қотиллик Ғазода давом этаётган урушга ҳатто Исроил — Фаластин можаросига чек қўйиш учун умид берди. Аммо Исроил Бош вазири жангларни кенгайтириш ва мумкин бўлган сулҳни бекор қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланмоқда.
Таҳлилчиларнинг айтишича, Нетаньяҳу ўз мамлакатини шахсий манфаатлар учун уруш ҳолатида ушлаб туриш, фаластинликларни қувиб чиқариш ва уларнинг ерларини босиб олиш ҳақидаги Исроилнинг экспансионистик орзусини амалга ошириш учун бошқа баҳоналар изламоқда.
Нетаньяҳунинг қўрқуви
Нетаньяҳу узоқ йиллар давомида панжара ортида ўтириши мумкинлиги сабабли ҳокимиятни йўқотишдан қўрқади. У 2019 йилда учта алоҳида иш бўйича айбланган. Булар фирибгарлик, порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилиш. Агар у айбдор, деб топилса, 10 йилгача қамоқ жазосини ўташи мумкин. Айбловларга кўра, Нетаньяҳу матбуотдаги ижобий хабарлар учун медиа магнатларга совғалар таклиф қилган.
Бир йил ўтиб у бешинчи муддатга бош вазир этиб сайланди. Унинг ўта ўнгчи парламент коалицияси ҳукуматга судяларни тайинлаш, суд назоратини чеклаш ва ҳатто суд устидан ҳукмронлик қилиш имконини бериш орқали мамлакат суд тизимига путур етказадиган қонунларни қилгани маълум.
Айни пайтда Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон Нетаньяҳу ва унинг мудофаа вазири Йоав Галлантни Ғазодаги ваҳшийликлари учун ҳибсга олиш учун ордер беришни сўраган.
Таҳлилчининг айтишича, Исроил — Фаластин можароси бўйича Нетаньяҳу доимий равишда баҳона излайди. Бу эса янада кўпроқ ишончсизликни келтириб чиқаради. У исроилликларни қамал ёки уруш ҳолатида эканига ишонтирмоқчи. Бу унинг уларни назорат қилиш ва ҳокимиятда қолиш усули ҳисобланади.
Шанба куни “Ҳизбуллоҳ”нинг учувчисиз самолёти Исроил етакчисининг Кесариядаги уйига ҳужум қилди. Бироқ Нетаньяҳунинг таъкидлашича, ҳужум Эрон агентлари томонидан содир этилган. Баъзи таҳлилчилар унинг бу айблови урушни Ғазо сектори ва Ливан гуруҳидан ташқари Эронда ҳам қамраб олиш учун замин яратаётганига ишонишади.
Ғазо 2007 йилда Исроил томонидан қамал қилинганидан бери азоб чекаётган эди. Турмуш даражаси шу даражага қадар ёмонлашдики, халқаро кузатувчилар ва дунё раҳбарлари тез орада уни “дунёдаги энг катта очиқ қамоқхона” деб атай бошладилар.
Исроил 2005 йилда Ғазони жисмоний ишғол қилишни эндигина тугатиб, ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетган эди. Исроиллик кўчманчилар кўчиб келган ноқонуний аҳоли пунктларини бўшатди. Аммо бу ҳаракатлар фаластинликларга ҳудуд ва давлат ҳуқуқини бериш билан алоқаси йўқ эди.
Исроилнинг ўша пайтдаги Бош вазири Ариэль Шарон шунчаки Ғазодаги исроиллик кўчманчилар фаластинликлар томонидан қуршаб олинганига, бу уларни хавфсизлик идораларига қўшимча юк бўлишига ишонган. У Ғазодан чиқиб кетишни ва Ғарбий Соҳилдаги аҳоли пунктларини кенгайтиришни афзал кўрди.
Исроил аввал ҳам Фаластин раҳбарларини ўлдириб келган ва бундан кейин ҳам ушбу ишини давом эттиради. Чунки улар Фаластин ҳудудини ва суверенитетини беришни истамаган. Натижада Исроил доимий можарога тушиб қолди. Нетаньяҳу бу тенденцияни давом эттирмоқда.
Жума куни у Исроил қолган исроиллик асирларни қутқариш учун Ғазога ҳамда Ливанга қарши урушни давом эттириши кераклигини айтди.
Экспертларга кўра, Синварнинг ўлдирилиши ҲАМАСни бошқарув нуқтаи назаридан янада ёмонлаштиради. Аммо ташкилот бузилмайди, унинг марказлашган раҳбариятисиз жангчилар ўз ишини давом эттираверади ва Фаластин қаршиликлари тугамайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг