Нетаньяҳунинг афсуси ёхуд дунё ҳамжамияти Исроилнинг Ғазо шифохонасига қилган даҳшатли ҳужумидан ғазабда
Кеча, 25 август куни Исроилнинг Ғазодаги Носир шифохонасига берган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 21 нафарга етди. Мазкур ҳужум қатор мамлакатлар ва ташкилотлар томонидан кескин қораланган. Бу ҳақида «Al jazeera» нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, шифохонага уюштирилган ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар орасида беш нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бўлган. Бу ҳолат қатор дунё мамлакатлари ва ташкилотларининг норозилигига сабаб бўлган.
Жумладан, Канада, Миср, Эрон ва Саудия Арабистони Исроилнинг Носир касалхонасига уюштирган ҳужумларини қоралаб, ушбу ҳужумни «ваҳшиёна уруш жинояти» деб аталган.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик ташкилотлари, жумладан Чегара билмас шифокорлар ва Хорижий матбуот ассоциацияси тиббиёт ходимлари нишонга олинган мазкур ҳужумдан ғазабда эканини билдирган.
Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонг душанба куни Исроилнинг Носир касалхонасига қилган ҳужумидан сўнг эълон қилган баёнотида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяҳуни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
«Шифохонага қилинган ҳужум, кўрганларимиз ичидаги энг даҳшатли ва қабул қилиб бўлмас ҳаракат бўлди. Биз Исроил бош вазири Нетаньяҳудан дунё чақириғига қулоқ солишини ва ўт очишни тўхтатишга рози бўлишини сўраймиз. Бу урушга зудлик билан барҳам бериш керак», — дейди Пенни Вонг ўз баёнотида.
Кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Исроилнинг шифохонага ҳужум қилиши, оқибатда шифокорлар ва журналистларнинг ҳалок бўлиши ҳудуддаги ҳақиқий вазиятни яшириш учун ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган махсус тизим эканини таъкидлаган.
Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу Ғазодаги Носир шифохонасига берилган ҳаво зарбаларини фожиали бахтсиз ҳодиса деб атаган ва мазкур ҳужумдан чуқур афсусда эканини билдирган.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроил аскарларининг Ғазога қилган ҳужумлари оқибатида 61 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Сўнгги қурбонлар орасида бир оиланинг 7 нафар аъзоси, Хон-Юнис шаҳридаги чодирда яшаётган 6 нафар шахс, жумладан, болалар қурбон бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг