Нетаньяҳу Европа ҳаво ҳудудидан айланиб ўтди: ҳибсга олиш хавфи туфайли йўл ўзгартирилди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШга йўл олар экан, ҳарбий жиноятларда айбланиб Халқаро жиноий суд (XJS) ордери асосида ҳибсга олиниши мумкин бўлган Европа давлатлари ҳаво ҳудудидан четлаб ўтди.
Нетаньяҳу чоршанба куни кечқурун Тел-Авивдан БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаш ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун жўнаб кетди. Унинг парвози одатдагидек Европа устида эмас, балки Ўрта ер денгизи бўйлаб ва Гибралтар бўғози орқали амалга оширилди.
FlightRadar24 маълумотларига кўра, самолёт қисқа вақтда Греция ва Италия ҳаво ҳудудидан ўтган, бироқ Франция ва Испаниядан бутунлай четлаб ўтгани учун парвоз анъанавийдан узоқроқ давом этди.
Исроил бош вазирлиги бу қарорнинг аниқ сабабини изоҳламади. Jerusalem Post хабарига кўра, бундай йўл қўшимча ёқилғи сарфи ҳисобидан қопланган бўлиши мумкин.
Франция дипломатик манбаси Франция Исроилнинг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш сўровини қабул қилганини маълум қилди. Бироқ Тель-Авив айланма йўлни танлаган ва сабаби очиқланмаган.
Парвозларни кузатувчи ADS-B Exchange маълумотларига кўра, Нетаньяҳунинг июль ойидаги сўнгги АҚШ сафари Греция, Италия ва Франция орқали амалга оширилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро жиноий суд 2024 йил ноябрда Нетаньяҳуни уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда айблаб ҳибсга олишга ордер чиқарган. Агар у ташкилотга аъзо Европа давлатлари ҳудудидан учиб ўтса ёки қўнса, ҳибсга олиниши мумкин.
Исроил ҳам, АҚШ ҳам Халқаро жиноий судга аъзо эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг