Нега айнан Анталия? Саёҳатсеварлар учун лайфхак

13:05 23 Июль 2024 Дунё
181 0

Туркия дунё бўйлаб сайёҳларнинг энг севимли жойи бўлса, Анталия Туркиянинг энг кўп ташриф буюриладиган курортидир. Бу ерда табиатнинг гўзаллиги катта шаҳарнинг ритми билан шундай уйғунлашганки, ушбу жиҳат ҳар қандай диди нозик сайёҳни ҳам ўзига мафтун этади. Анталия Ўрта ер денгизининг юраги ва кўплаб бозорлар, дўконлар, кафелар, ресторанлар, кўнгилочар масканлар жойлашган йирик шаҳар курортидир.

Сайёҳларни нафақат курортнинг динамикаси, балки Анталиянинг табиий гўзаллиги ҳам ўзига ром этади. Дам олиш маскани тепаликда — игнабаргли дарахтлар ўсган баланд тоғ платосида жойлашган. Юқоридан кўрфазнинг панорамасини кўриш мумкин. Инсон тасвирлаб беришга қийналадиган даражада гўзаллиги билан торос тоғлари, қоялар ва қадимий ғорлардан шаҳар салобати уфуриб туради. Анталия яқинида шаршаралар ва Нилуфер кўли бор.

Анталия нафақат соҳилда тобланишни, балки маҳаллий маданият билан танишишни ва вақтни фаол ўтказишни хоҳлайдиганларнинг жойидир. Кичик курорт шаҳарлари фақат мавсум давомида «жонланса», Анталияда бутун йил давомида ҳаёт қизғин давом этади.

Анталиянинг ўзига хосликлари

Шаҳар дам олиш учун яхши ривожланган инфратузилмага эга. У Ўрта ер денгизи соҳилидаги энг катта шаҳар.

Анталия жуда қулай жойда жойлашган. Сайёҳлар қирғоқдаги барча қизиқарли жойларга тез етиб бориш имкониятига эга. Шарқда Белек курорти, жанубда Кемер тоғли ҳудуди жойлашган. Анталиянинг шарқий чеккасида бутун дунёдан парвозларни қабул қиладиган улкан аэропорт мавжуд.

Қулай инфратузилма

Шаҳар аэропортга яқин. Атиги 12 км (меҳмонхонага йўл такси ёки автобусда 15-25 дақиқа давом этади).Катта ҳудуд. Ҳатто 10-14 кунлик дам олиш учун ҳам етарли бўлган диққатга сазовор жойларнинг кенг танлови.Пухта ўйланган логистика. Деярли барча қизиқарли жойларга автобус ёки микроавтобусда бориш мумкин.Ҳар қандай дид учун муносиб пляжлар.Ёқимли иқлим. Анталияда йил давомида дам олиш мумкин. Ёзда ҳам денгиз шабадалари тоза салқин ҳаво олиб келади.

Анталияга қандай бориш мумкин?

Нега кўпчилик сайёҳлар Анталияни танлайди? Чунки бу курорт ёнида халқаро аэропорт бор. Унга Тошкентдан чартер рейс билан тез етиб бориш мумкин.

Анталияда кимлар дам олиши мумкин?

Оилавий сайёҳлар. Бу Ўрта ер денгизи курортлари орасида оилавий дам олиш учун энг яхши вариант. Ўйин-кулгининг катта танлови, ривожланган инфратузилма.Фаол турмуш тарзини афзал кўрган одамлар. Анталия динамик шаҳар. Бу ерда кенг қамровли ва арзон кўнгилочар дастурлар мавжуд.Экскурсияни севувчилар Калеичи ҳудуди. Бу шаҳарнинг қадимий қисмидир.Табиат ва тошли пляжларни афзал кўрганлар учун Коняалти ҳудуди. Бу ерда иккита миллий боғ ва улкан тоғлар мавжуд.

Кўришга арзигулик масканлар

Вайрон бўлган Термессос шаҳрида жойлашган Гуллук тоғи миллий боғи. Караали ўғли боғи Анталиядаги энг катта ва энг гўзал парк. У денгиздан баландда жойлашган, тошли қирғоқ бўйлаб бир неча юз метрга чўзилган. Анталиядан 30 км. узоқликда жойлашган тахминан 100 минг йиллик тарихга эга Караин ғори. Бу ера Туркиядаги энг қадимги аҳоли пункти жойлашган. Машҳур Лара пляжидаги Қуйи Дуден шаршараси. Баландлиги 40-50 м. Шаршара яқинида кузатув майдони ва кичик парк мавжуд.

Болалар билан яна қаерга бориш мумкин?

Оилавий дам олиш учун аквапарклар, дельфинарий, ҳайвонот боғи ва истироҳат боғи мавжуд. Археология музейи ҳам қизиқ. «Троя» ёки «Ақуаланд» аквапарки, ЎЗДИЛEК кўнгилочар маркази каби шулар сирасига киради.

Қачон бориш керак?

Анталияда йилига деярли 300 қуёшли кун бор. Дам олиш маскани бутун йил давомида сайёҳларни қабул қилади, аммо пляжда дам олиш учун энг яхши давр апрель ойининг бошидан ноябрь ойининг охиригача.

Ёзда ҳаво +31…+34 даражагача, сув эса +24…+29 даражагача исийди. Энг иссиқ об-ҳаво август ойида кузатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?