Исроил АҚШни Эронга зарба бериш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди
Исроил зарурат туғилган тақдирда Эрон ҳудудига бир томонлама тарзда зарба бериши мумкинлиги ҳақида АҚШни огоҳлантирди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтган ҳафта Исроил Мудофаа вазирлиги вакиллари ушбу позицияни Пентагон расмийларига етказган. Вашингтонга Эроннинг баллистик ракета дастури билан боғлиқ муайян шартлар юзага келган тақдирда Исроил амалга ошириши мумкин бўлган зарба режалари тақдим этилган.
«Биз америкаликларга шундай дедик: агар Эрон баллистик ракеталар масаласида белгилаб қўйган «қизил чизиғимиз»ни кесиб ўтса, зарбани ёлғиз ўзимиз берамиз», — деди исми ошкор этилмаган манба.
Айни пайтда Исроил томони ўз томонидан дарҳол зарба бериш учун шарт-шароитларни кўрмаяпти, аммо вазиятни доимий равишда мониторинг қилишни давом эттирмоқда.
Шу билан бирга, Исроил ҳукумат доираларида шундай хавотир борки, ҳатто АҚШ Эронга нисбатан зарба беришга қарор қилган тақдирда ҳам, бу зарбалар чекланган ва рамзий характерга эга бўлиши мумкин. Бу эса яҳудий давлати амалдаги ҳукуматининг позициясига мос келмаслиги таъкидланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг