“Нефтчи”дан йирик ғалаба, “Навбаҳор” Тошкентда “Пахтакор”дан устун келди

10:59 11 Март 2026 Спорт
239 0

Кеча, 10 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида “Андижон” клубини қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда киритилган голларга Алишер Одилов, Жамшид Искандаров ва Анвар Ғофуров муаллифлик қилди. Таъкидлаш жоизки, бу “Нефтчи” клубининг қаторга қўлга киритган учинчи ғалабаси. Қизиғи, жамоа барча ўйинларда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.

Ўзининг стадионида таъмирлаш ишлари кетаётгани сабаб Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини Самарқандда қабул қилган “Машъал” клуби 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйинда киритилган голларга Жамбули Жигаури ва Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди. Маълумот учун, бу Навоий клубининг жорий йил Суперлигадаги иккинчи ғалабаси ҳисобланади.

Кунни якунлаб берган ўйинда эса “Навбаҳор” жамоаси сафарда “Пахтакор” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Катулонди Кату жамоасининг дастлабки голини киритди. 65-дақиқада Русланбек Жиянов пенальтидан жамоасининг иккинчи голини киритди. Шу тариқа баҳс “лочинлар”нинг ғалабаси билан якунланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?