Назарий физиканинг замонавий муаммолари бўйича халқаро конференция ўтказилди

17:44 02 Октябр 2023 Илм-фан
314 0

24 октябрь куни Олий таълим фан инновациялар вазирлигида “Назарий физиканинг янги истиқболлари” (“New Trends in Theoretical Physics”) мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Ушбу тадбирда Европа, Жанубий Корея, Россия ва Қозоғистон давлатларидан ташриф буюрган ҳамда маҳаллий тадқиқотчилардан иборат 90 нафардан ошиқ иштирокчилар қатнашдилар.

Халқаро конференцияда назарий физика соҳасида олиб борилаётган халқаро тадқиқотлар, Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган фундаментал тадқиқотлар натижалари ҳақида маърузалар қилинди. Унда республикамиз ва хорижий олимлар иштирокида маърузалар тингланди, олий таълим муассасаларида назарий физика соҳасида билим олаётган талабалар, магистрантлари ва ёш олимлар, билим ва тажриба алмашадилар, замонавий илм натижаларини ўргандилар.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 5 октябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика илмий-тадқиқот институти ташкил қилинди. Бу назарий физика бўйича юртимиздаги илк илмий ташкилот бўлиб, назарий физиканинг турли соҳалари бўйича, жумладан квант хромодинамикаси (КХД), оғир-кварк тизимлари, экстремал шароитдаги материя, Босе-Эйнштейн конденсатлари, ядро ва релативистик астрофизика каби йўналишларда фундаментал тадқиқотлар олиб боришга қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?