“Navroʼz” IV Тошкент халқаро марафони давом этмоқда — Фоторепортаж
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Айни пайтда пойтахтимизда “Navroʼz” IV Тошкент халқаро марафони давом этмоқда.
Бу йил иштирокчилар икки масофада, классик марафон (42 км 195 м) ва 10 км масофада ўз омадларини синаб кўрмоқда. Классик марафонда қатнашувчиларнинг ёши 18 ёш ва ундан катта, 10 км масофага югуришда эса иштирокчиларнинг ёши чекланмаган.
Трасса йўналиши Халқаро AIMS тизими томонидан сертификатланган бўлиб, унинг узунлиги 21 км 97,5 мни ташкил этади ва марафон иштирокчиси икки давра югуриши керак бўлади.
Марафонда эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5-ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотлари билан (1-ўрин – 30 миллион, 2-ўрин – 20 миллион, 3-ўрин – 10 миллион, 4-ўрин – 5 миллион, 5-ўрин – 3 миллион сўм) ҳамда медаллар билан тақдирланадилар.
10 км масофада эркаклар ва аёллар ўртасида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотлари (1-ўрин – 3 миллион, 2-ўрин – 2 миллион, 3-ўрин – 1 миллион сўм) ва медаллар билан тақдирланадилар.
Марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчилар ҳам марра медалига сазовор бўладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг