“Навоийуран”давлат корхонасида япониялик ҳамкорлар билан алоқалар мустаҳкамланмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Республикамиз Президентининг 2022 йил 14 июлдаги «2022 — 2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида 2030 йилга қадар мамлакатимизда уран минерал хомашёси базасини 100 минг тоннага етказиш, табиий уран маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар, аммоний перренатини 1,7 баробарга ошириш, корхона иқтисодий салоҳиятини тўлақонли намойиш этиш мақсадида уран захиралари ва ресурслари геологияси, уларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари бўйича маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш вазифалари белгиланган.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида корхонанинг ҳамкорлик доираси тобора кенгайиб, ишончли ҳамкорлар билан бир қатор лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Япониянинг “Itochu Corporation” корпорацияси шулардан бири бўлиб, икки томонлама манфаатли ҳамкорлик 2006 йилдан йўлга қўйилиб, истиқболли лойиҳалар устида мунтазам мулоқотлар ўтказилади.
“Навоийуран” ДК Бош директори ва корхонанинг масъул мутахассислари иштирокида “Itochu Corporation” корпорaсиясининг Токио офисидаги менежери Тошитака Шибата ( Тошитака Шибата) бошчилигидаги делегацияси билан учрашувини шундай мулоқотлар сирасига киритиш мумкин.
Кунчиқар юрт вакиллари мулоқот давомида геология-қидирув, ҳамкорликда уран ишлаб ишлаб чиқариш, юқори технологияларни жорий этиш, ҳамкорликда янги конларни ўзлаштириш, корпорациянинг дунё бозоридаги халқаро тажрибасидан самарали фойдаланиш ҳамда геолог ва муҳандислари иштирокида сульфат кислотаси ишлаб чиқаришга қаратилган янги қувватларни яратиш бўйича ўз таклифларини билдиришди.
Меҳмонлар учрашув давомида корхона билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилаётган қўшма корхона концепциясининг ҳам тақдимотини ўтказишди.
Учрашувда корхона Бош директори томонидан биринчи галдаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида япониялик ҳамкорларга истиқболли конларда геология-қидирув ишларини олиб бориш таклифи илгари сурилди.
— Бу келажакда ҳамкорликнинг янги йўналиши сифатида уран ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уран конларининг янги захираларини топиш имконини беради. Истиқболли конларда йилига 500 минг метргача бурғилаш ишларини олиб бориш имкониятимиз мавжуд, — деди Джамал Файзуллаев. —Бундан ташқари, ишлаб чиқаришга рақамли технологияларни жорий этиш орқали уран ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот таннархини камайтириш бўйича ҳам таклифлар ўртага ташланди.
Дўстона ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга ҳамда учрашувда белгиланган ҳамкорликдаги ишлар йўл харитасини ишлаб чиқиб, шу асосда фаолиятни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг