Навоийдаги ЖИEМда 60 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди

Фото: Иллюстратив cурат
Инсон она заминимизнинг яратувчанликка қодир фарзанди, ботинида эзгулик ва гўзалликка ошно туйғулар яшайди. Афсуски, қусурлардан ҳам холи эмаски, баъзан бошқаларнинг тўғри йўлга бошлашига, кечиришларига муҳтож бўлади. Навоийдаги ЖИEМда жазо муддатини ўтаган собиқ маҳкум Отабек Қобилжоновнинг ҳаёти бунга мисолдир. У психотроп моддалар ва ичкилик қутқуси туфайли турли жиноятлар содир этиб, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган эди. Жазони ижро этиш муассасасида жоҳилликка кўниккан қўллар меҳнатга, яратувчанликка ўрганди. Фикримизча, қалбида ҳам эзгу ҳислар бош кўтарди.
— Жазони ижро этиш муассасасида новвойлик ва сартарошлик ҳунарларини ўргандим, — дейди О. Қобилжонов. — Ушбу ҳунарларга сертификат ҳам беришди. Насиб этса, озодликка чиққач, новвойхона ёки сартарошхона очиб, халқимга хизмат қиламан.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ҳудуддаги 4-сонли жазони ижро этиш муассасасида ўтказилган сайёр қабулда Отабек каби ўз қилмишидан тўғри хулоса чиқарган 60 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик тамойилларини қўллаш масаласи кўриб чиқилди.
— Ушбу сайёр суд мажлисида ЖИEМ маъмуриятининг тақдимномаси ҳамда маҳкумларнинг оилавий аҳволи инобатга олиниб, 11 нафарига нисбатан жазони ижро этиш енгилроқ турга, 46 нафарига нисбатан эса манзилли муассасаларга ўтказишга қарор қилинди, — дейди жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси Меҳриддин Камолов. — Уч нафар маҳкумга нисбатан эса жазони ўташдан шартли равишда озод қилиш ҳукми тайинланди.
Табиийки, умр дафтарини оппоқ саҳифадан бошлашдек эзгу истак ҳар доим маҳалла-кўй ва турли идоралар, жумладан, иш берувчи корхоналар фаолиятининг мутаносиблигини талаб қилади. Шу боис шартли озод этилганларни доимий яшаш манзилларида жамият ҳаётига тезроқ мослашиштириш чораларини кўриш тавсия этилди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг