Навоийда насослар самарадорлигини ошириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда
Темур ЭШБОЕВ/ «Халқ сўзи». Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, йўқотишларни камайтириш мақсадида 2025 йил «Насослар самарадорлигини ошириш йили» деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Навоий вилоятидаги насос агрегатларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.
— Жорий йил суғориш мавсумида 4 миллион 514 минг киловатт/соат электр энергияси тежалиб, натижада 4 миллиард 500 миллион сўм бюджет маблағи иқтисод қилинди. Бу орқали 3325 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш кўзда тутилмоқда, — дейди Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Жасур Назаров. — Тежалган ҳар бир сўм тизим фаолиятининг барқарорлигига йўналтирилади.
Қизилтепа туманидаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасида ташкил этилган тадбир ана шундай ташаббуслардан бири бўлди. Унда сув ресурсларини самарали бошқариш, шаффоф ҳисоб-китоб юритиш ва қуйи бўғинни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарияти томонидан туман «Сув етказиб бериш хизмати» муассасаси сув назоратчиларига 12 дона замонавий скутер, 12 та планшет ва махсус хизмат кийимлари топширилди. Бу эса сувчиларнинг ҳаракатчанлигини таъминлаш баробарида, иш самарадорлиги ва тежамкорликни янада оширишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг