Навоийда кичик инвазив гастростомия технологиясини жорий этиш бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди
Навоий шаҳрида «Кичик инвазив гастростомия технологияси» мавзусида илмий-амалий семинар ҳамда маҳорат дарси бўлиб ўтди. «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасасининг Тиббий-санитария бўлими томонидан ташкил этилган мазкур тадбирни Москва шаҳридаги В.М. Буянов номидаги клиник шифохонанинг эндоскопиячи шифокори Евгений Кудрявский олиб борди.
Семинар ва амалий машғулотлар давомида мутахассис назорати остида 3 нафар беморга гастростомик трубкалар ўрнатилди. Тадбир Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, шунингдек, беморлар учун хавфсиз ва самарали энтерал овқатлантириш усулини амалиётга жорий этишга қаратилди.
— «Кичик инвазив гастростомия технологияси» мавзусидаги семинар ва маҳорат дарси доирасида Тиббий-санитария бўлимимизнинг анестезиология-реанимация бўлинмаси негизида ютиш функцияси бузилган, неврологик ҳамда онкологик касалликларга чалинган, шунингдек, узоқ муддат реанимация шароитида бўлган 3 нафар беморда энтерал овқатлантиришни хавфсиз, барқарор ва самарали йўлга қўйиш таъминланди, — дейди ТСБ эндоскопиячи шифокори Жамшид Абдуллаев. — Ушбу амалиёт Навоий вилоятида илк бор ўтказилиб, ундан кўзланган асосий мақсад оғир ҳолатдаги беморларнинг тўлиқ ва самарали овқатланишини таъминлаш ҳамда умумий саломатлик ҳолатини барқарорлаштиришдан иборат.
Қўшимча қилиш жоизки, ушбу инновацион методика эндоскопик жарроҳлик хавфини камайтириши, беморларни парваришлаш ва овқатлантириш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштириши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, у тиббиёт ходимларининг амалий кўникмаларини ошириш, илғор хорижий тажрибани амалиётга татбиқ этиш ҳамда беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг