Навоийда электр таъминотчиларининг мусобақасига старт берилди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Кунлар совиб, табиий газ ва электр энергиясига талаб ошган шу кунларда уларнинг узлуксизлигини таъминлаш энди соҳа ходимларининг касбий маҳорат ва тажрибаларига боғлиқ. Шу боис «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Касб маҳорати» Республика мусобақаси ўтказилиб, унда фавқулодда вазиятларда соҳа мутахассисларининг уни тўғри баҳолаш ва юзага келган муаммони бартараф этишдаги билим ва малакалари синовдан ўтказилмоқда.


— Мусобақа «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви томонидан илгари сурилган «Ҳар бирингизнинг ҳаётингиз мен учун қадрли » шиори остида ўтказилди, — дейди «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Навоий ҳудудий филиали директори Бобир Исломов. — Шу жиҳатдан мусобақа профилактик таснифга эга бўлиб, табиийки унда иштирок этганларнинг барчаси ўз малака маҳоратини янада оширади.


Беш кун давом этадиган мусобақа беш босқичда ўтказилиб, унда иштирокчиларнинг 10 кВли таянчда жабрланувчини электр токидан озод қилиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш, ГКТП-10/0,4 кВда ёнғинни ўчириш, 10 кВ ажраткични таъмирлаш, 10кВ кучланишли уч устунли анкер таянчда носоз изоляторни алмаштириш бўйича маҳоратлари амалий, билимлари тест синовлари асосида баҳоланади.
Мусобақада мамлакатимизнинг 14 ҳудудидан 120 нафар мутахассис иштирок этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг