Навоийда банк ходими 190 млн сўм олган вақтида ушланди
Фото: ДХХ
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида банк ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди, деб хабар бермоқда ДХХ.
Қайд этилишича, тумандаги тижорат банкларидан бирининг мутахассиси ҳозирда отасининг бошқарувида бўлган боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига туман ҳокимининг 2021 йилдаги қарори билан ижарага берилган 22,6 гектар ер майдонининг 18,7 гектар қисмини 200 миллион сўм эвазига харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда банк мутахассиси 190 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг