Навоий вилоятининг қарийб олтмиш фоиз маҳалласи жиноятдан холи

Кармана туманининг Шибзон маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қўйиш шохобчасида ўғирлик содир бўлди. Маҳалла раиси бу иснодни қабул қила олмади. Боиси ҳудуд қарийб ўн йилдан буён жиноятдан холи ҳисобланарди.
Қидирув ва суриштирув ишларида аниқланишича, “заправка”да автомашинасига ёқилғи тўлдириб олган ҳайдовчи ёнидаги колонкада турган автомашина салонидан мобиль телефон аппаратини (эгаси тўлов кассасига кетганидан фойдаланиб) ўмарган экан. Ўғри қўшни вилоятнинг Каттақўрғон шаҳридан бўлиб чиқди. Жиноят эса содир этилган ҳудуд Шибзонда қайд этилди.
Раис ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига қадар кириб, мазкур жиноятнинг маҳаллага дахли йўқлигини исботлади.
— Жиноятчиликка мана шундай ориятни устун қўйиб барҳам бериш мумкин, — дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Ғофир Алиев ОАВ учун уюштирилган матбуот анжуманида. — Бу каби фидойи маҳалла фаолларининг саъй-ҳаракати туфайли бугун вилоятимиздаги 310 та маҳалланинг 179 таси, яъни 58 фоизида жиноят содир этилмади.
Матбуот анжуманида маҳаллалар кесимида ишсизликка барҳам бериш, хотин-қизлар муаммолари билан ишлашдаги ютуқ ва камчиликлар хусусида ҳам сўз борди. ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Табиийки, журналистлар ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларни “портлатган” Учқудуқ туманидаги маҳалла раисининг шилқимлиги хусусида ҳам сўрашди.
— Мазкур масалада судга аппеляция киритилган, — дея жавоб қилди Ғ. Алиев. — Келинглар, унинг натижасини кутайлик. Натижа бутунлай тескари бўлиши эҳтимолидан холи эмас.
Матбуот анжуманида маҳаллаларда рақамлаштириш жараёнлари, турли ҳудудлар тажрибасидан фойдаланиш самаралари хусусида ҳам сўз борди.
Темур ЭШБОЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг