Навоий давлат университети Туркия Олий таълим Кенгаши томонидан тан олинди
Янги ўқув йилидан Навоий давлат университетининг халқаро миқёсдаги нуфузи яна бир қадар юксалиб, халқаро олий таълимга интеграциялашувда навбатдаги қадам қўйилди.
Гап шундаки, яқинда Туркия Республикаси Олий таълим Кенгаши Навоий давлат университети халқаро тан олинган университетлар рўйхатига киритилганлиги эълон қилиб, расмий хат йўллади.
— Энди университет битирувчиларининг барча дипломлари Туркия Республикасида расман тан олинади, — дейди Навоий давлат университети ректори Муҳиддин Калонов. — Шунингдек, Туркия олий таълим муассасалари билан академик ҳамкорлик йўлга қўйилиб, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви амалга оширилади. Қўшма дастурлар, илмий мақолалар ва халқаро конференциялар ташкил этилади.
Табиийки, бу университет талаба ва битирувчилар ҳамда илмий муҳити учун янги уфқ ва чексиз имкониятлар демакдир.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг