Навбаҳор Ҳамидова ўзбекистонлик боксчи қизлар орасида бу натижага эришган биринчи спортчи бўлди
Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик Навбаҳор Ҳамидова тарихий ютуққа эришди. У мазкур мусобақада чемпионликни қўлга киритган биринчи аёл боксчи сифатида юртдошларимиз номини бокс тарихига ёзиб қўйди.
Навбаҳор Ҳамидова финал жангида катта тажрибага эга рақибга қарши рингга кўтарилди. Унинг рақиби — Туркия терма жамоаси вакили, Олимпиада чемпиони ва уч карра жаҳон чемпиони Бусеназ Сурменели эди.
Ўта муросасиз кечган баҳсда Навбаҳор Ҳамидова рақибини 5:0 ҳисобида йирик фарқ билан мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шу тариқа, Ҳамидова ўзбекистонлик қизлар орасида Жаҳон кубоги ғолибаси бўлган илк боксчига айланди.
Ушбу ғалаба Ўзбекистон спорт тарихи учун муҳим воқеа сифатида қайд этилмоқда. Навбаҳор Ҳамидованинг ютуғи ўзбекистонлик қизлар учун янги имкониятлар эшигини очиб бериши, бокс ривожига катта туртки бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг