NASA “космик арча” суратини намойиш этди
Фото: NASA
NASA олимлари Сомон йўли галактикасида ташқи кўриниши билан янги йил арчасини эслатувчи ноёб космик объектни аниқлади. Ушбу юлдузлар тўплами NGC 2264 бўлиб, Ердан тахминан 2,5 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Олимлар уни учбурчак шаклдаги, яшил тусда товланиб турган ёш юлдузлар мажмуаси сифатида тасвирламоқда.
Мазкур объект NASA'нинг “Chandra” рентген обсерваторияси орқали ўрганилган. Тадқиқотлар натижасида NGC 2264 таркибида ёши 1–5 миллион йил орасида бўлган ёш юлдузлар мавжудлиги аниқланган. Уларда Қуёшдан кичик массали юлдузлар билан бир қаторда, массаси Қуёшдан 7 баравар катта бўлган юлдузлар ҳам бор. Шунингдек, АҚШ Миллий фан жамғармасига қарашли 0,9 метрли телескоп орқали олинган оптик маълумотлар яшил туманликдан тарқалаётган газларни кўрсатди.
Олимлар NGC 2264 ни “космик арча” деб аташларига сабаб, газ ва нурланишлар игнабарг дарахт шохларига ўхшаш шакл ҳосил қилганидир. Бироқ NASA тасвир арчага ўхшаши учун у 160 даражага соат мили йўналишида бурилганини маълум қилган. Ёш юлдузлар юқори фаолликка эга бўлиб, рентген нурларида кучли чақнашлар чиқаради.
Таъкидланишича, ушбу кашфиёт астрономлар учун катта аҳамиятга эга. NGC 2264 бир маконда турли ривожланиш босқичидаги юлдузларни ўрганиш имконини беради. Олимлар оптик, инфрақизил ва рентген маълумотларни бирлаштириш орқали юлдузларнинг туғилиши, ривожи ва йўқолиши жараёнларини янада аниқроқ тадқиқ этишни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг