Нарпайда янги паррандачилик корхонаси иш бошлади

19:36 07 Декабрь 2021 Жамият
915 0

Самарқанд вилоятида паррандачиликни ривожлантириш, истеъмол бозори учун сифатли ва арзон тухум, парҳезбоп гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири Нарпай туманида амалга оширилди. Бу ерда паррандачиликка ихтисослашган “Хумоюн Мамур Нур” фермер хўжалиги ўз фаолиятини бошлади. 

Ушбу хўжалик туманда 2021 йилда паррандачилик соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган бўлиб, лойиҳа қиймати 200 миллион сўмни ташкил этади.                                                                                               

Лойиҳа доирасида жами минг бош парранда харид қилиниб, парваришланмоқда.  Айни пайтда фермер хўжалиги томонидан бир кунда 700-750 дона тухум маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Лойиҳага кўра, фермер хўжалиги томонидан  йилига 27 миллион дона тухум маҳсулоти етиштириш режалаштирилган.                                                                                                                        

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?