Наполеон Бонапартнинг қиличи сотувга қўйилади
Париждаги «Giquelo» аукцион уйи Франция императори бўлган Наполеон Бонапарт 1 нинг қиличини кимошди савдосига қўйиши ҳақида ўз сайтида эълон қилди.
Ушбу тарихий қурол 1802 йилда Наполеоннинг шахсий буюртмасига асосан Версал фабрикасида ишлаб чиқарилган. 200 йилдан кўпроқ вақт давомида қилич Эммануэл Гроучигнинг авлодларида сақланиб келди ва яқинда эски ҳолатидагидек қайта тикланди.
Қиличнинг дастаси зарҳал кумушдан ишланган бўлиб, унда Немеан шерининг боши, дафна барглари, Геркулес ва Рим уруш худоси Марснинг суратини кўриш мумкин. Қурол ясалган пайтларда Наполеон ҳали Франция Республикасининг биринчи консули лавозимини эгаллаб турган бўлган.
Савдо 22 май куни бўлиб ўтиши кутилмоқда ва ёдгорликни 700 мингдан бир млн еврогача баҳоланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг