НамДУ профессори – “Ислоҳотлар билимдони”
Вилоятнинг тўнғич олийгоҳи – Наманган Давлат университети профессори Наримон Деҳқонов таълим-тарбия соҳасининг фидойиси бўлиши билан бир қаторда фаол жамоатчи сифатида кўпчилик ҳурматига сазовор бўлган. Юрт равнақи йўлида астойдил иш олиб бориб, ёшлар онгида мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантириш борасида ташаббус кўрсатиб келаётган бу инсоннинг меҳнати яна бир бор эътирофини топди. Изланувчан муаллим олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан ташкил этилган «Ислоҳотлар билимдони» республика кўрик-танловининг финал босқичи ғолибига айланди. Мамлакатнинг турли ҳудудларидан сара иштирокчилар қатнашган ушбу нуфузли танловда Н. Деҳқонов «Энг фаол миллий ғоя ва маънавият тарғиботчиси» номинацияси бўйича фахрли 1-ўринга лойиқ топилди.
- Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Наримон Деҳқонов илм-фан, маънавият тарғиботчиси ва ҳалол сиёсатчи сифатида кўпчиликка танилган, — дейди республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Оппоқов. – У ёшлар онгида мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантиришдаги иштироки, миллий қадриятларимизни эъзозлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан бўлимимизнинг фаол кўмакчиларидан бирига айланган.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотларни кенг оммага етказиш жонкуярларидан бири бўлган фаол тарғиботчининг ютуғи нафақат у ишлаётган олийгоҳ жамоаси, балки бутун Наманган зиёлилари кўнглини шод этди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг