Наманганнинг олис қишлоғида тарих музейи очилди
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган Короскон қишлоғи узоқ тарихи, миллий қадриятларга бой анъаналари ва меҳнатсевар инсонлари билан машҳур. Эндиликда ушбу қишлоқ яна бир маънавий бойлик — хусусий тарзда ташкил этилган замонавий музейи билан ҳам эътибор қозонмоқда.
Маҳаллий тадбиркор Жамолиддин Низомов ўз туғилган юртининг тарихи ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида икки қаватли музей биносини барпо этди. Хотира ва қадрлаш куни арафасида фаолият бошлаган ушбу муассасада 3000 дан ортиқ экспонат жой олган бўлиб, уларнинг асосий қисмини Низомов ва унинг яқинлари шахсан тўплаган.

Музейда XVII–XXI асрларга оид тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, этнографик буюмлар, халқ ҳунармандчилиги намуналари, антик автомобиллар, фотосуратлар ва турли ҳужжатлар намоён этилган. Иккинчи жаҳон урушига бағишланган бўлимда фронтда ва фронт ортида жасорат кўрсатган 1800 дан ортиқ коросконликлар ҳақида маълумотлар, ашёлар ва фотосуратлар ўрин олган.
— Бу жойни чинакам маънавий-маърифий масканга айлантириш мақсадида бинога 2500 дан ортиқ китоб фондига эга кутубхонани ҳам жойлаштирдик, — дейди Ж. Низомов. — Унда тарих, адабиёт, санъат ва замонавий илм-фанга оид асарлар жамланган бўлиб, ўқув залида мутолаа учун етарли шароитлар ҳозирлаб қўйилган.

Тарихий хотирани асраб, келажак авлодларга етказиш — ҳар бир ватанпарвар фуқаронинг бурчи. Шу маънода коросконлик тадбиркорнинг ташаббуси эътирофга лойиқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг