Наманганлик талабалар робот машина ихтиро қилишди
Фото: "Халқ сўзи"
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Наманган муҳандислик-технология институтининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари томонидан муассасада илк бор робот машина яратилди. Умумий оғирлиги 45 килограмм, узунлиги 110/50 см бўлган ушбу қурилма масофадан бошқарилади. У 80-110 килограмм вазндаги юкни ҳеч қандай қийинчиликсиз белгиланган манзилга етказа олади.
— Замон шиддат билан ўзгараётган бир паллада робототехника соҳаси жадал ривожланмоқда, — дейди ихтирочи талаба Шоҳруз Тошқулов. — Биз ҳам айни соҳадаги ҳаракатларга қўшилиб, инновацион ғоямизни амалга оширдик. Институтимиздаги технопаркда кашф қилинган робот машина инсонга яхшигина ёрдамчи бўла олади. Унга «ARDUINO SMD» платасини ўрнатдик ва бу бизга бошқарув тизимини тўлиқ назорат қилиш имконини беради.
Талабалар кашф қилган робот қувватни тўла аккумулятордан олади. Электр ҳамда юк кўтариш имкониятини ошириш мақсадида талабалар қурилмадаги электродвигателлар сонини оширишган. Қулай томони, роботни оддийгина смартфон орқали ҳам бошқариш мумкин.
Ихтирочи талабалар ўз янгиликлари билан илк совринни қўлга киритишга ҳам улгурдилар. Жорий йилнинг 2-4 май кунлари пойтахтимизда ўтказилган «Мудофаа саноатида инновацион технологиялар фестивали»да ОТМ жамоаси Робототехника йўналишида ўтказилган мусобақада фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, йирик миқдордаги пул мукофотини қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг