Наманганлик тадбиркор янги Jentra пулини хайрия жамғармасига топширди

Фото; Қудратилла Нажмиддинов / “Халқ сўзи”
Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Саховат-Наманган” хайрия жамоат фондининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларини қўллаб-қувватлаш борасидаги эзгу ишлари кўплаб хонадонларга қувонч олиб кирмоқда. Кейинги пайтларда жамғарма томонидан 600 га яқин моддий кўмакка муҳтож оилалар кафилликка олиниб, 1500 дан зиёд ота-онасиз болаларга доимий ёрдам кўрсатилмоқда. Вилоят марказининг “Юксалиш” даҳасида боқувчисини йўқотган оилалар учун 132 хонадонга эга уч қаватли турар жой биноси барпо этишга киришилгани яна бир катта савоб иш бўлди.
- Айни пайтда қурилиши ниҳоясига етказилаётган бинони тиклашга юзлаб саховатли инсонлар бош қўшаётир, - дейди хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоси Маъруфхон Мўминов. – Кимдир маблағ, бошқа биров қурилиш материали, яна кимдир меҳнати билан кўмаклашмоқда. Бир тадбиркор ҳамюртимиз эса ўзининг янги Jentra автомашинасини сотиб, пулини тўлиғича хайрли мақсад учун топширди.
Хайрия жамоат фонди ушбу турар жой биносини яқин вақт ичида битказиш ҳаракатида. Барча қулайликларга эга шинам хонадонларни муҳтож оилаларга Янги йил байрами совғаси сифатида бепул тақдим этиш режалаштирилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг