Наманганга ўтган йили 15,1 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди

11:58 13 Январь 2022 Жамият
957 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзига хос меъморий обидалари ва баҳаво табиати билан жозибадор ҳудудларимиздан саналган Наманган вилоятининг туризм салоҳияти ортиб бораётир. Ўтган йилнинг ўзида бу ерга, глобал пандемия ҳукм сураётганига қарамай, хорижий давлатлардан 15,1 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюргани бунинг исботи. Ички сайёҳлар сони эса 1 миллион 700 минг кишидан ортди.

Айни жараёнга ҳамоҳанг равишда вилоятда тизим инфратузилмаси ҳам мустаҳкамланмоқда. Йил давомида 24 та меҳмонхона 6 та хостел, 233 та оилавий меҳмон уйлари, 40 та микроавтобус ва 2 та гидроцикл, 37 та туроператорлар, 274 та маданий мерос объектларида 6 та гид-таржимонлар томонидан маҳаллий ва хорижий фуқороларга сайёҳлик хизматлари ташкил қилинди.

Бу ҳақида Наманган вилоят туризм ва спорт бошқармасида 2021 йил сарҳисоби юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. Тадбир иштирокчиларига, шунингдек, спорт соҳасида амалга оширилган ишлар, вилоят вакилларининг халқаро ва мамлакат чемпионатларида эришган натижалари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Якунда тизим фаолияти тарғиботида фаоллик кўрсатган ОАВ вакилларига эсдалик совғалари топширилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?