Намангандаги метан «заправка»да «Damas» ёниб кетди
Фото: Наманган ФВБ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги автомобилларга метан газ қуйиш шохобчасида «Damas» ёниб кетди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, ҳолат кеча, 25 март куни Нуробод маҳалласида жойлашган газ «заправка»да содир бўлган. Бўлимга соат 17:58 да ҳудудда машина ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:03 да воқеа жойига етиб борган, 18:04 да ёнғин ўраб олиниб, 18:06 да ўчирилган.
Ҳодисада «Damas» автомобили тўлиқ ёниб зарарланган. Жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг