Намангандаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди
Наманган шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 29 апрель куни соат 10:36 да Наманган шаҳар «Обиҳаёт» МФЙ Бобораҳим Машраб кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Шунга асосан ёнғин қутқарув экипажи соат 10:41 да воқеа жойига етиб бориб, соат 10:44 да ёнғинни ўраб олган ва 11:02 да тўлиқ бартараф этган.
Аниқлик киритилишича, ҳодиса оқибатида уйнинг 40 кв.метр қисми қисман, уй жиҳозлари ҳамда хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган.
«Ёнғиндан куйиб, тан жароҳати олганлар қайд этилмади. Қутқарувчилар томонидан хонадоннинг 80 кв.метр майдони сақлаб қолинган», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг