Наманганда қалбаки дори ишлаб чиқараётган яширин цех фош қилинди (+видео)
Наманганда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга зид равишда дори воситаларини тайёрлаш мақсадида ташкил этилган цех кўздан кечирилган.
Натижада, унда мавжуд бўлган 1,2 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги 9 турдаги 138 минг 31 қути дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар, 1,8 миллиард сўмлик прекурсорлар, 3,4 миллиард сўмлик флакон, қопқоқ, қути ва этикеткалар, 18 миллиард сўмлик 14 номдаги ишлаб чиқариш ускуналари, 5,6 миллиард сўмлик 23 дона катта ва кичик ҳажмдаги махсус идишлар – яъни, умумий қиймати ўртача 30 миллиард сўмни ташкил этувчи товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Маълум бўлишича, МЧЖ фақатгина биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун сертификат олган бўлишига қарамасдан, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда, номларини ўзгартирган ҳолда 9 турдаги контрафакт дори воситаларини ҳам тайёрлаб келган.
Жумладан, «Пиковит» дориси – Пивовит, «Канефрон» – Канасерон, «Эспумизан» – Эспуметик, «Нистатин» – Неститам кўринишида ишлаб чиқарилган. Текширув давомида аниқланишича, қўлбола усулда тайёрланган дори воситалари Фарғона водийси, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларга етказиб берилган.
Ҳозирда қалбаки дори воситалари бўйича экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Таъкидлаш лозимки, дори воситаларини тегишли тартиб ва меъёрларга амал қилмаган ҳолда ишлаб чиқариш ва сотиш – уни истеъмол қилган инсоннинг соғлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиш қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг