Наманганда қадимий зардуштийлик ибодатхонаси топилди
Наманган вилоятининг Норин туманида қадимий зардуштийлик ибодатхонаси топилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, академик Аҳмадали Асқаров бошчилигидаги илмий гуруҳ томонидан олиб борилган қазишмалар давомида вилоятда зардуштийлик ва ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ бўлган қадимий тош даврига оид ноёб топилмалар ва ибодатхона топилган.
«Қазиш ишларидан олдин биз қадимги ҳукмдорнинг қабри ва у билан бирга ўша давр анъаналарига кўра кўмилган бойликларни топамиз, деб тахмин қилгандик. Натижалар барча кутганлардан ҳам ошиб кетди - биз қўлга киритган манбаларнинг илмий қиймати ва аҳамияти жуда катта» — дейди Асқаров.
Шунингдек, Археологик ишлар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган «Учтепа-Булоқмозор» мажмуасидаги археологик ёдгорликларни тадқиқ этиш ва уларни очиқ осмон остидаги музейга айлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг