Наманганда “Президент арчаси” тантаналари

Фото: «Халқ сўзи»
Бугун ўтказилган анъанавий “Президент арчаси” байрам томошалари наманганлик болажонларга ҳам бир олам қувонч ҳадя этди.
Наманган вилоят Ёшлар марказида бошланган тантанали тадбирга оилавий болалар уйлари, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандлари, оилавий болалар уйлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшли ўғил-қизлари таклиф этилди.
Шундай қилиб байрамнинг 200 нафардан зиёд иштирокчиларини вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Янги йил айёми билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилаклар билдирди. Жамоатчилик вакиллари иштирокида болажонларнинг ҳар бирига таркибида 16 турдаги ширинлик, икки турдаги ўқув қуроллари ва Болажонлар энциклопедияси ҳамда уч турдаги бошқа ҳадялар киритилган “Президент совғаси” топширилди. 12 ёшдан ошган 13 нафар ўғил-қизга эса планшетлар ҳам туҳфа қилинди. Саҳнадаги бетакрор томошалар, “Янги йил орзуси” номли театрлаштирилган байрам дастури мурғак қалб эгаларини завқли саргузаштларга ошно этди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг