Наманганда Nexia йўлни кесиб ўтаётган 38 ёшли эркакни уриб юборди. Пиёда шифохонада вафот этди
Наманган вилоятининг Поп туманида 38 ёшли эркак Nexia уриб юбориши оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Воқеа 26 июнь куни соат 08:30 ларда Пунгон—Ғурумсарой—Поп йўлининг 24 километрида юз берган. 75 ёшли ҳайдовчи Nexia’ни бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлини кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 26 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг