Наманганда мактаб ўқувчилари Миллий гвардия ходимини калтаклади

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги мактабда икки нафар юқори синф ўқувчиси Миллий гвардия ходимини калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, видеодаги ҳолат Миллий гвардия Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ички ишлар, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва шаҳар бўлими ҳамкорлигида тезкор тартибда ўрганиб чиқилган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 15 май куни соат 12:05 да Наманган шаҳридаги 37-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари жадвал асосида 5-соат дарс жараёнларини якунлаб, муассасанинг чиқиш дарвозаси олдига келганида навбатчиликда турган Миллий гвардия тасарруфидаги мактаб қоравули О.Э. ўқувчиларга дарс тугаганлигини исботлаш учун мактаб раҳбарларидан бирини чақириб келишини айтган. Ўқувчилар бу кўрсатмага бўйсинмай, эшикдан чиқишга уринган вақтида Гвардия қоровули билан келишмовчилик юзага келган.
11-синф ўқувчилари У.М., Н.Т. ва қоровул О.Э. ўртасидаги тортишув жараёни номаълум шахс томонидан тасвирга олиниб, эртаси куни ижтимой тармоқлар орқали тарқатиб юборилган.
«Ҳолат юзасидан бугун, 16 май куни соат 16:30 да 11-синф ўқувчиларининг ота-оналари билан Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Мактабгача ва мактаб таълими Наманган шаҳар бўлими бошлиғи, маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ёшлар тарбиясида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди», дейилади муносабатда.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан фарзандлар тарбиясига эътиборсизлик йўналишида терговга қадар суриштирув ишлари йўлга қўйилиб, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан мактаб раҳбарларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Шунингдек, ММТБ ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликлар асосида жавобгарларга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўрилиши билдирилишини қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг