Наманганда халқаро мактабнинг филиали очилди

Дунёга машҳур “Thompson” халқаро мактабининг вилоятда ташкил этилган филиали Наманган давлат техника университети учун қурилган минг ўринли кўп қаватли бинонинг қуйи қаватларидан жой олди. Бу ерда ўқувчи ва ўқитувчилар учун замонавий шароитлар мавжуд: синф хоналарининг жиҳозланишидан тортиб, ўқув воситаларигача энг сўнги русумдаги илғор технологиялардан иборат. Буларнинг барчаси таълим жараёнларини жаҳон андозаларида олиб бориш имкониятини яратади.
Кеча ушбу муассасанинг тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов қатнашиб, кейинги йиллар мобайнида мактабларда замонавий шароитларни яратиш ва ўқитувчи нуфузини, таълим сифатини ошириш, тизимда хусусий сектор улушини кенгайтиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Вилоятда фаолият бошлаган янги билим маскани ҳам иқтидорли ёшлар сафини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Шундан сўнг биринчи қўнғироқ жаранглаб, рамзий лента кесилди ва халқаро мактабнинг Наманган филиали ўзининг дастлабки ўқувчиларини бағрига олди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг