Наманганда Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик бошланди

10:30 24 Октябр 2021 Маданият
709 0

Фото: Халқ сўзи

Наманган шаҳри ва аҳоли хонадонларини яшнатиб турган гулу чечаклар намойиши билан ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивали наинки ҳамюртларимизни, балки олис ҳорижликларни ҳам чорлаётгани айни ҳақиқат. Буни жорий йилнинг май ойида олтмишинчи бор нишонланган катта байрамнинг ранго-ранг тадбирлари яна бир бор исботлади. Айни пайтда меҳмондўст шаҳар 2022 йилда ташкил этиладиган навбатдаги фестиваль тадоригига киришган.

Навбатдаги фестивалда узоқ йиллик анъанага қайтиб, Наманган атиргулларидан иборат алоҳида экспозиция ташкил этилади. Уни тўлдирадиган турфа ранг, турфа навдаги кўчатлар кўплаб хонадонлар, махсус гулхоналарда парвариш қилинмоқда. Муҳими, байрамнинг асосий тадбирлари ўтадиган Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғини нафосат байрамига ҳар қачонгидан бошқача кўринишда тайёрлаш режалаштирилган.

- Май ойида ўтган фестивалда бир миллионга яқин одам келди. Янги йилда ҳам шундай бўлади. Шундан келиб чиқиб, астойдил меҳнат қилмоқдамиз. Гул турларини кўпайтиришга эътибор қаратиляпти, сони ҳам етарли бўлади, - дейди устазода гулчи Обидхон Каримов.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?