Наманганда «Gentra» каналга тушиб кетди
Наманган вилояти Янги Наманган туманида «Gentra» русумли автомашина каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 11 май куни 21:12 да вилоят ФВБга Янги Наманган тумани «1-Ахсикент» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Наманган» каналига «Gentra» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида тушиб кетганлиги ҳақида хабар қилинган.
Хабарга кўра, вилоят ФВБ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳайдовчи ва автомобилни каналдан чиқариб олган.
Ҳодиса содир бўлган вақтда ҳайдовчи ўзининг хавфсизлиги учун автомашинанинг устига чиқиб олган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг