Наманганда фуқаро 3,2 млрд сўмлик «свет»ни ўғринча ишлатгани аниқланди

13:50 06 Март 2025 Жамият
51 0

Наманган вилоятида хонадонлардан бири 3,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Энергосавдо филиали Наманган бўлинмаси томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳудудларда бир қатор рейд тадбирлари ўтказилган.

Улардан бирида Наманган шаҳар «Гулпора» МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро А.О.га қарашли хонадоннинг электр энергиясидан фойдаланиши кўрикдан ўтказилганда, электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолда фойдаланиб келаётгани аниқланган. Шундан сўнг тегишли тартибда ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, хонадон электр таъминотидан ажратилган.

Мазкур ноқонуний фойдаланиш ҳолати ортидан 3,2 млрд сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси қиймати қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?