Наманганда эллик кун давом этган гул сайли ниҳоясига етди

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Баҳорнинг сўнгги кунларида бошланган 64-Халқаро гуллар фестивали нафосат ошуфталарига энг завқли томошаларни ҳадя этиш баробарида Наманган вилоятининг ўзига хос маданий ва сайёҳлик анъанасига айланганини яна бир бор тасдиқлади.
Анжуман доирасида кўҳна ва навқирон шаҳарга ташриф буюрган меҳмонлар сони 7 миллион нафардан ошди. Бобур номли маданият ва истироҳат боғидаги кўргазмалар, маданий тадбир ҳамда кўнгилочар дастурлардан диллар яйради. Фестиваль давомида унинг иштирокчиларига 8 триллион сўмликдан зиёд савдо ва пуллик хизматлар кўрсатилди.
Кеча оқшом Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи”да фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбирда фестивалда муносиб иштирок этган туманлар, корхона ва ташкилотлар, гулчилар муносиб рағбатлантирилди. Бир қатор йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритган уч жамоага бош соврин – замонавий автомашиналар топширилди. Бошқа фаол иштирокчи ташкилот ва якка тартибдаги гулчилар эса қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
— Бу йил фестиваль миқёси гуллар шаҳридан чиқиб, туманлардаги маҳаллаларгача ёйилди, — дейди Тўрақўрғон туманидаги “Истиқлол” МФЙ раиси Муқаддас Тўрабоева. — 200 дан ортиқ йиғинлар иштирок этган “Энг гулзор ва обод маҳалла” кўрик-танловида биринчи ўрин ва 100 миллион сўм пул мукофоти бизнинг маҳалламизга насиб этди.
Фестиваль якунига бағишланган тантана санъат усталарининг катта концерт дастури ва катта мушакбозлик билан кўтаринки рухда ниҳоясига етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг