Наманганда дарёда чўмилаётган фуқаролар сув тошиши сабаб сув ўртасидаги оролда қолиб кетди

15:01 26 Июль 2021 Жамият
928 0

Наманган вилояти Уйчи тумани Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи «Норин» дарёсида чўмилиш учун борган Чортоқ туманида яшовчи Г.Р ва О.А исмли 2 фуқаро белгиланмаган ҳудудда чўмилиши жараёнида «Норин» дарёсининг сув сатҳи кўтарилиши натижасида дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди. 

Вилоят ФВБ Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, оролчада қолиб кетган 2 фуқарога амалий ёрдам кўрсатилиб, соғ-саломат дарё қирғоғига олиб ўтилган. 

Хабарга кўра, содир бўлган воқеа натижасида фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?