Наманганда аҳоли уйларидан бири ёниб кетди
Видеодан кадр
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган хонадонлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 10 декабрь куни соат 18:28 да Тўрақўрғон тумани «Кичик Қўрғонча» МФЙ ҳудудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар тушган.
Шунга асосан ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:35 да воқеа жойига етиб бориб, 18:51 да алангани бартараф этилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида хонадоннинг шифт ва том қисмидан 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган. Ҳодиса туфайли куйиб тан жароҳати олиш ҳолати юзасидан маълумот келиб тушмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг