Наманганда 718 грамм гашиш яширилган хонадон фош этилди
Фото: Наманган ИИБ
Наманган вилояти Янги Наманган туманида яшаш хонадонида гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахслар қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 декабрь куни Наманган вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ, ДХХ ва Божхона бошқармаларининг тезкор ходимлари ҳамкорлигида Янги Наманган тумани ҳудудида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.
Унда Янги Наманган туманининг «Гулистон» маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган М.С. ва 1976 йилда туғилган Ю.А.нинг яшаш уйида ўтказилган тинтув давомида соф оғирлиги 718 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг