Наманганда 30 та замонавий автобус фойдаланишга топширилди

23:28 23 Декабрь 2025 Жамият
586 0

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманганда аҳолига қулай транспорт тизими яратиш, йўллардаги тирбандликларни камайтириш, экологик тозалик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида яна 30 та замонавий автобус фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 23 декабрь куни «Турон-95 МБИ» МЧЖ томонидан олиб келинган, Хитойнинг «Zhongtong bus» компаниясида ишлаб чиқарилган ушбу автобуслар тақдимоти бўлиб ўтган. Маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Иштирокчилар янги автобусларнинг техник имкониятлари, йўловчилар, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Таъкидланишича, мазкур автобуслар яқин кунлар ичида энг муҳим йўналишларда ҳаракатни бошлайди ва Наманганда жамоат транспорти хизматини янги босқичга олиб чиқиб, аҳолига янада самарали, хавфсиз ва қулай хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер