Наманган вилоятида сенатор ёшлар билан учрашув ўтказди
Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов Наманган давлат техника университетида ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида сенатор Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган муҳим қонунлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Хусусан, ёшларнинг таълим-тарбияси, бандлиги, илмий изланишлари ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунларнинг янги қоидалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббусларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг