Наманган вилояти ва ТДАУ ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди
Наманган вилояти ҳокимлиги ва Тошкент давлат аграр университети ўртасида илмий, ўқув, техник ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим келишув имзоланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Ушбу ҳужжат икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, илм-фан ютуқлари ва замонавий билимларни ишлаб чиқариш соҳасига интеграция қилишга хизмат қилади.
Қайд этилишича, келишув доирасида қишлоқ хўжалиги, манзарали боғдорчилик, гулчилик, кўчат етиштириш, мева-сабзавотчилик, асаларичилик, чорвачилик ва ипакчилик каби йўналишларда етук мутахассислар тайёрлаш масалалари белгилаб олинди.

Мазкур ҳамкорликка мувофиқ, Наманган вилояти ва университет ўртасида агрономия, янги навларни жорий этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш каби долзарб йўналишларда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма ташаббуслар амалга оширилади.
Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий ва инновацион технологияларни жорий қилиш борасида ҳамкорлик кучайтирилади.
Келишув ҳужжатига жорий йилнинг 29 май куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Тошкент давлат аграр университети ректори Нарзулло Обломуродов имзо чекди.
Бу ташаббус вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасининг янада илмий асосланган ривожланишига замин яратиши, шунингдек, ёш мутахассислар учун амалий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш имконини бериши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг