Наманган ҳокими Президент ҳолатини танқид қилган маҳаллада яшашини айтди
Вилоят ҳокими Президент ташриф чоғида ҳолатини танқид қилган маҳаллада яшашини маълум қилди.
Вилоят ҳокими бугундан бошлаб Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида истиқомат қилишини билдирди. Шавкатжон Абдураззақов бу ҳақда маҳалла аҳолиси билан учрашуви давомида маълум қилди.
—Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан. Уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади. Бугун шу ерга контейнер ўрнайди ва унга “вилоят ҳокимининг уйи” деб ёзиб қўйилади, — деди Шавкатжон Абдураззақов.
Бугун эрта тонгдан ушбу маҳаллага юзлаб ишчи-ходим ва ҳашарчилар жалб этилди. Шаҳарнинг чекка ҳудудида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари бошланди. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди.
Энг асосийси, маҳаллага тоза ичимлик суви келтирилади.
—Бу ерда 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этамиз ва камида 10 та корхона очамиз. Бунинг ортидан 12 минг киши яшайдиган маҳаллада 1000 нафар одам ишли бўлади, — деди вилоят ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 19 февраль куни “Бунёдкор” маҳалласида бўлган ва ичимлик суви йўқ, ички йўллар ёмон, атроф ободонлаштирилмаган ҳудуддаги аҳволни танқид остига олганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг