Мьянмада содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони минг нафардан ошди
Кеча, 28 март куни Мьянма марказида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлган эди. Мазкур зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони минг нафардан ошди. Бу ҳақида «Sky News» нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, зилзиланинг чуқурлиги 10 километрни ташкил этган ҳамда эпицентр мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мандалайдан 17,2 километр узоқликда жойлашган.
«Мамлакатда содир бўлган даҳшатли зилзила натижасида қурбонлар сони 1002 кишига етди, жароҳат олганлар эса 2376 нафарни ташкил қилмоқда», — дейилади маҳаллий ҳукумат вакили баёнотида.
Таъкидланишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганлиги сабабли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони янада ортиши мумкин.
Маълумотларга кўра, бир қанча давлатлар, жумладан, Хитой, Ҳиндистон ва Россия давлатлари зилзила оқибатларини камайтириш мақсадида Мянмага тиббиёт ходимлари ҳамда қутқарув бригадаларини юборган.
Маълумот учун, ушбу зилзила минтақада сўнгги 80 йил ичида содир бўлган энг йирик Ер силкиниши ҳисобланиб, унинг таъсири нафақат Мьянма ҳудудида, балки қўшни давлатларда ҳам сезилган. Жумладан, Таиланд пойтахти Бангкокда ҳам кучли силкинишлар кузатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг